- 2014-02-19
Венесуэла президенти Николас Мадуро Исроилнинг Фаластиндаги қатлиомлари учун араб давлатлари билан бирга бутун дунёни қарши чиқишга чақирди. Нутқи борасида Фаластинда бўлиб ўтаётган ҳодисалардан дунё лидерларини ҳам огоҳлантирди. Венесуэла перзидентининг баёноти қуйида келтирилган:
Фаластинда мусулмон, христиан ва бошқа диндан, маданиятдан инсонлар бор. Араб халқи ва уларнинг лидерларига саволим: Қатлиомга қачонгача жим қоласизлар? Қачонгача фаластинлик биродарларингизнинг қатлиомини жим кузатасиз? Араб халқлари қачон уйғонади?
Қачон уйғониб Фаластин халқига ёрдам қўлини узатасиз? Расмий баёнотларингизни ет ютсин! Ер ютсин халқаро баённомаларингизни! Энди ҳаракат қилиш вақти келди. Фаластин халқининг қотилларига жавоб бериш вақти келди. Бу қатлиомни тўхтатишингиз керак. Венесуэла президенти сифатида айтяпман: Бас энди! Расмий баёнотлардан нари ўтмаяпсизлар. Овозим баланд чиқаётгани учун айбга буюрмайсизлар, ич-ичимдан гапиряпман. Ичимдаги алам ва ғазаб мени бу шаклда гапиртирмоқда.
Фаластин халқига қилинган қатлиомга томошабин бўлиб қолиш менга алам қилмоқда. Дунё бу қатлиом қаршисида кўр ва кар бўлиб қолмоқда. Кўплаб қўрқоқ лидерлар бу ҳодисаларга расмий баёнотлари билан ўз таъзияларини билдиришмоқда. “Ҳужумларни қоралаймиз”, “жуда хавотирдамиз” каби сийқаси чиққан ифодалари билан чекланишмоқда. Шу билан бу масала улар учун ёпилмоқда. Бас, етар энди! Венесуэла халқи “Бас энди” демоқда.