Туристлар учун энг арзон шаҳарлар


  • 23 Июнь, 2014
  • 1208

Вьетнамнинг пойтахти Ханой бу ёз мавсумининг энг арзон туристик шаҳри сифатида кўрсатилди.

Саёҳат сайти бўлган TripAdvisor.ru фойдаланувчилар орасида сўровнома ўтказиб, дунёнинг туристлар учун энг арзон шаҳарлари рўйхатини тайёрлади.

Рўйхат июнь-август ойларида икки кишининг тўрт юлдузли меҳмонхонада бир кеча қолиши, аэропорт-меҳмонхона йўналишида такси, ресторанда кечки овқатланиш ва беш юлдузли меҳмонхонада коктейл ичиш нархлари ҳисобга олиниб тайёрланди. Бу рўйхатни энг арзон шаҳар сифатида Ханой биринчи ўринни эгаллади.бунинг учун жами 155,3 доллар кераклиги маълум қилинди. Европадан Вьетнамга келиб-кетиш билети учун туристлар 1185 доллар сарфлаш кераклиги ҳам қўшимча қилинди.

TripAdvisor.ru сайтига кўра, дунёнинг энг арзон 10 та шаҳри:

Ханой, Вьетнам (155,3 доллар)

Жакарта, Индонезия (161 доллар)

Шарм-аш-Шайх, Миср (162 доллар)

Бангкок, Тайланд (164,7 доллар)

София, Болгария (190,5 доллар)

Кейптоун, Жанубий Африка (193,5 доллар)

Мумбай, Ҳиндистон (193,7 доллар)

Куала Лумпур, Малайзия (198,7 доллар)

Прага, Чехия (200,7 доллар)

Будапешт, Венгрия (203,4 доллар).

Туристлар учун энг қиммат шаҳар эса Лондон экан. Такси, кечки овқат, коктейл ва тўрт юлдузли меҳмонхонада бир кеча қолиш учун икки киши камида 528 доллар сарфлашга мажбур.


Бошқа мақолалар