- 2018-07-03
Қозоғистон толибонни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Ушбу маълумотни ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров тасдиқлади.
Смадияров “Қозоғистон мунтазам равишда тақиқланган ташкилотлар рўйхатини текшириб туради. Ушбу текшириш доирасида БМТ амалиётига мос ҳолда толибон ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилинди” деди.
Унинг сўзларига кўра, БМТ хавфсизлик кенгашининг бажарилиши мажбурий бўлган резолюцияларига мувофиқ толибон ҳаракати БМТнинг хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган террористик ташкилотлар рўйхатига кирмайди.
Смадияров “Сиёсий алоқаларга келадиган бўлсак, Қозоғистон бундан кейин ҳам хавфсизлик кенгаши ҳамда БМТ бош ассамблеясининг қарор ва резолюцияларига кўра амал қилади” деди.