- 2013-07-24
Жорий йилнинг 4 декабридан бошлаб, ўртача тезликни оширганлик учун жарима белгилаш расмий равишда бошланди.
3 октябрь куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган иккита қонунга кўра, энди ҳайдовчилар ўртача тезликни оширганлик учун жаримага тортилади.
Транспортнинг ўртача тезлиги деб, йўлнинг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига бўлган масофани қанча вақтда босиб ўтганлиги орқали аниқланадиган тезликка айтилади.
Ўртача тезликни оширганлик учун янги жазо берилмайди. Маъмурий жавобгарлик кодексининг амалда бўлган 592-статьясида жарималар қуйидагича белгиланган:
Соатига 10 дан 20 километргача - 5 МРП (18 460 тенге);
Соатига 20 дан 40 километргача - 10 МРП (36 920 тенге);
Соатига 40 ва ундан ортиқ километргача - 20 МРП (73 840 тенге);
Йил давомида такрор қоидабузарлик учун – 30 МРП (110 760 тенге);
Соатига 60 ва ундан ортиқ километргача - 40 МРП (147 680 тенге).