- 2018-09-18
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётгани ҳақида айтиб ўтди.
Назарбоев “Astana Club” йиғилиши иштирокчиларига “Шуни аниқ айтишим мумкинки, Ўзбекистонда жуда ижобий ўзгаришлар юз беряпти. Афсуски, ўтган йиллар давомида иқтисодиётимиздаги ўзаро муносабатлар ҳажми 5 фоиздан ошмаган. Биз жуда кўп вақтни беҳуда йўқотдик. Тасаввур қила оласизми,Ўзбекистон Қозоғистон буғдойини Европа орқали сотиб олган. Бу ҳақиқатдан ҳам кузатилган” деди.
Аммо сўнгги икки йил ичида, президентнинг сўзларига кўра, ўзаро савдо ҳар йили икки баробарга ортиб боряпти.
“Чегаралар очилди, божхона умумий, иқтисодиётларнинг алоқаси жуда фаол. Мен Ўзбекистон келажагига катта умид билан қарамоқдаман. У ерда кўп ўзгаришлар юз берди, иқтисодиёт янадаэркинлашди, сиёсат ҳам либераллашди. Лекин ҳаммасини жуда тезлик билан қилишнинг имкони йўқ.Ҳаммаси орқада қолиб кетганди ва президент Шавкат Мирзиёев, менимча, тўғри йўлдан кетяпти ҳамдамуносабатларни тўғри йўлга қўймоқда. Шунинг учун келажак, менимча, бундан ҳам яхшироқ бўлади” дедиНазарбоев.
Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистонни савдо алоқаларидан ташқари, «умумий муаммолар» ҳам бирлаштиради.
Нурсултон Назарбоев “Орол денгизида бир триллион тонна сув бор эди, жуда катта миқдорда балиқ тутиларди. Собиқ совет иттифоқининг нотўғри иқтисодий режалаштириши туфайли бутун бошли денгиз йўқолди. Энди бу денгизнинг бўм-бўш тубидан миллионлаб тонна туз кўтарилмоқда. У Европага, бизнинг тоғлар чўққиларига келиб тушиб, музликларни эритмоқда. Бу бизнинг катта муаммомиз. Ростини айтганда, у бутун сайёраники. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу туз ҳамма жойга етиб бормоқда - Норвегия, Гренландияга ҳаттоки” деди. Унинг қайд этишича, давлат раҳбарлари бу масалани муҳокама қилишди ва жаҳон ҳамжамиятига ушбу экологик фалокатни бартараф этишда ёрдам сўраб мурожаат билан чиқишди.