Туркистонга Абу Дабидан биринчи самолёт қўнди


  • 18 Январь, 2024
  • 108

“Абу Даби-Туркистон” йўналишидаги биринчи самолёт “Ҳазрати Султон” аэропортига қўнди.

Туркистон шаҳрининг “Ҳазрати Султон” аэропортига Абу Дабидан қўнган “Wizz Air” авиакомпаниясининг “Airbus 321” самолёти 100 нафар йўловчини олиб келди. Буларнинг 40% сайёҳлар. Шу кунинг ўзида Туристондан Абу Дабига 200 нафар йўловчи учиб кетди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида янги “Абу Даби-Туркистон” йўналиши очилиши эълолн қилиниб, билет сотиш бошланганди. Билет нархлари 20 минг тенге.

Абу Дабига рейслар ҳафтасига уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Бундан ташқари, Туркистондан Истанбул ва ал-Қувайтга ҳам тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган.


Бошқа мақолалар