- 2024-01-26
Покистон Бош вазири Наваз Шарифнинг дала ҳовлисини қўриқлайдиган уч полициячи мушук Бош вазирнинг товусини еб қўйиши сабабли вазифасидан озод этилди.
Вазифасидан озод этилган полициячилардан бири газетага 21 нафар полиция ходимлари тушунтириш бериш учун чақирилганини маълум қилди. Полиция ходимлари шу куни ўз вазифа жойларида бўлганликларини, лекин мушукнинг товусни ейиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганликларини айтишди. Бунга жавобгар бўлмаган 18 нафар полиция ходими ўз вазифаларига қайтди. 3 нафар полициячи эса огоҳлантириш олди.