- 2021-10-23
АҚШнинг Балтимор шаҳридаги Фрэнсис Скотт номли кўприк саҳар вақтида катта юк кемаси урилиши оқибатида қулаб тушди. Ҳалокатда кўприк устида бўлган автомобиллар эгалари билан бирга сувга ғарқ бўлди. Қутқарувчилар камида 20 кишининг сувда эканлигини тахмин қилишмоқда.
Балтимор қутқарувчиларидан Кевин Картврайт CNNга берган интервьюсида “Шу онда Патапско дарёсида 20 нафар одам ва бирдан ортиқ автомобил борлиги тахмин қилинмоқда” деди.
Кемаларни кузатиш хизмати маълумотларига кўра, кўприкка Сингапурга тегишли контейнер кемаси урилган. Кема 300 метр узунликда бўлиб, Шри Ланкага йўл олганди.
АҚШнинг давлат мадҳияси муаллифи Фрэнсис Скотт исми берилган 3 км узунликдаги кўприк 1977 йили фойдаланишга топширилганди.