- 2016-10-11
Астанада ўтказилаётган Суриядаги вазиятни ҳал этиш бўйича музокараларда Туркия, Россия ва Эрон ўт очишни тўхтатиш борасида келишди.
Астана йиғилишида иштирок этган манбалардан олинган маълумотларга кўра, тўқнашувлар тўхтатилиши ва сулҳни бузишнинг олдини олиш мақсадида Туркия, Россия ва Эрон орасида келишув таъминланди. Келишув уч ўлка ҳамкор механизм қуриб, минтақадаги сулҳ шартлари бажарилишини кузатиш ва татбиқ этилишини таъминлашга қаратилган.
Учлик механизмининг тезкор кузатишлар билан қўлга киритган маълумотлардан ҳужумларни тўхтатиш учун тарафлар устидаги нуфузидан фойдаланиши кутилмоқда. Келишувнинг тарафлар орасида тайёрланган ва бугун бажарилиши режалаштирилган ҳамкор баёнот ишлаб чиқишида қабул қилинган моддалардан бири эканлиги маълум бўлди. Лекин ҳалигача баёнот тўла якунламаганлиги аниқланди.
Астана музокараларининг асосий масаласи Туркия ва Россиянинг кафиллигида 30 декабрда эълон қилинган сулҳнинг кучайтирилиши, кўплаб сулҳни бузиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Туркия мухолифларнинг, Россия эса режим кучларининг кафиллигини олганди. Лекин Асад армияси ва Эрон қўллаб-қувватлаётган хорижий гуруҳлар сулҳни юз марталаб бузиб, мухолифлар ҳам ҳужумларга вақти-вақти билан жавоб қайтарганди. Кеча ҳам музокаралар бошланган пайт режим кучлари Шом, Даръа, Хама, Ҳалаб ва Латакияда мухолифлар назоратидаги ерларга қуруқлик ва ҳаводан ҳужум уюштирди.