- 2019-03-29
Жанубий Африка давлати Замбия арслон ва леопард овини тақиқлаганини эълон қилди.
Замбия туризм вазири Силвиа Мосебо туристларнинг ҳайвонот боғларига кўпроқ қизиқаётганлигини, сонлари камайиб кетган ваҳший ҳайвонларни муҳофаза қилиш учун “қонли спорт”ни тақиқлаганликларини айтди.
Вазир Масебо ўтган йили ваҳший ҳайвон туризмидан 3 миллион доллар фойда кўрганликларини қўшимча қилиб ўтди. Туристларнинг Замбияга арслонни кўриш учун келишларини, шу вақтга қадар рухсат берилган арслон овининг ваҳший ҳайвонлар сонининг кескин камайиб кетишига сабаб бўлганини билдирган Масебо бундан кейин сафари туризмига аҳамият беришларини таъкидлади.
Замбияда тахминан 4500 арслон бор ва деярли барча ҳайвонот боғларида арслонни кўриш мумкин. Леопардларнинг сони эса аниқ эмас. Замбия қўшниси Ботсванада ҳам 2014 йилдан эътиборан ҳар жинс йиртқич овининг тақиқланажагини маълум қилди. Яна бир Африка давлати бўлган Кенияда ҳам бироз аввал ҳайвон овчилиги спортлари тақиқланганди.