- 2015-12-26
Покистоннинг жануби-ғарбидаги штатларида сўнгги 3 кунда шиддатли ёмғир ва яшин тушишидан ҳалок бўлганлар сони 55 нафарга етди.
Қутқарувчилар Пенжоб, Белужистон ва Ҳайбар-Пахтунхва штатларида 3 кундан бери давом этаётган ёғингарчилик ва яшин тушиши туфайли қурбонлар сони 55 кишига етганлигини маълум қилди. Улар қурбонларнинг кўпчилиги буғдой экиш вақтида яшин уришидан ҳалок бўлган деҳқонлар эканлигини билдирди.
Бош вазир Шаҳбоз Шариф қутқарувчиларга ёмғирлар шиддатли бўлган минтақаларга тезкор ёрдам етказилиши ҳақида кўрсатма берди.
Ёғиргарчилик келтириб чиқарган селларда кўплаб уй-жойлар вайрон бўлиб, инфраструктурага ҳам жиддий зарар етди.
2022 йили Покистонда ўлканинг учдан бирини сув остида қолдирган селда 2 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмиб, 30 миллиард доллар атрофида зарар кўрганди.