Ўғри қиролича


  • 20 Февраль, 2016
  • 1397

Ҳиндистондан ўғирланган ва Британия қироличаси Викторияга ҳадя этилган 150 миллион долларлик олмос учун даъво очилди. Ҳинд адвокат қиролича Елизаветани ўғирликни яширишда айблади.

Британиянинг муҳим ўғирликларидан бири судда кўрилмоқда. Номи “Нур тоғи” (Қўҳи нур) маъносига келадиган 105 каратлик олмос Панжоб штатининг мустамлака бўлган даврда 1869 йили инглизлар тарафидан ўғирланди. Мана шу олмос ўрнаштирилган тожни кийиб юрган қиролича Елизавета II га очилган даъво Британия кун тартибига кўтарилди. Ҳиндистонлик бизнесмен, адвокат ва санъаткорлар қиролича Елизавета бунга жавоб бериши кераклигини айтишмоқда.

“Rubric Lois King” ҳуқуқий ширкатдан Сатиш Жакҳу инглиз ҳуқуқшуносларидан натижа чиқмаса, даъвони халқаро судга юборишини айтди. Жакҳу “2009 йили инглиз парламенти бир қарор чиқарди. Бу қарорга кўра, Британиянинг ўғирланган  санъат асарларини қайтариш борасидаги қонун сабабли даъво очдик” деди. Олмос инглизлар тарафидан ўғирланишидан олдин Ҳиндистондаги машҳур Коллур конидан чиқарилганди. Болливуд актёрларидан Бумика Синх “Қўҳи нур фақатгина 105 каратлик тош эмас, айни вақтда тарихимизнинг бир парчаси. Бу олмос бизга қайтариб берилмаса, Британия ва қиролича Елизаветани бундан ҳам қийин аҳволга солиш учун қўлимиздан келган барча чороаларни ишга соламиз” деб гапирди.

Қироллик оиласи адвокатлари Қўғи нур олмосини қайтариб бермаслик учун ҳамма нарсага рози. Бу борада ўлканинг энг таниқли адвокатлари билан йиғилишлар ўтказаётган қиролича Елизавета II нинг адвокатлари ҳар бир детал учун махсус иш олиб бориши иддао қилинмоқда. Қиролича Елизавета II ўтган душанба куни Букингем саройида йиғилиш ўтказиб, у ерда олмоснинг маънавий қиймати Англия учун жуда муҳим эканлиги борасида нутқ сўзлаганлиги айтилмоқда. 


Бошқа мақолалар