- 2024-09-13
АҚШда Мичиган ва Миннесота штатларидан сайловда иштирок этган асли фаластинлик Рашида Тлоиб ва сомалилик Илҳон Умар сайловда ғолиб чиқиб “Вакиллар палатасига кирган илк мусулмон аёл аъзолар” деган унвонга соҳиб бўлишди.
Мичиган штатининг 13-округидан номзод бўлган Тлоиб аввал шу округдан сайланган собиқ Джон Конйерснинг ўрнига сайланди.
Сайловдан аввал АҚШ нашрларига интервью берган Рашида Тлоиб “Мақсадим ақидам билан конгресда сафсата сотиш эмас, барчага айтганимдек жамият хизмати каби таъсирли йўл билан Исломни тамсил қилишдир” деганди.
Бошқа тарафдан Миннесота штатининг 5-округидан сайловга қатнашган асли сомалилик Илҳон Умар республикачи рақиби Женнифер Зелинский устидан ғолиб чиқиб, АҚШ конгреси аъзосига айланди.
АҚШ вакиллар палатасининг рўмол ўраган илк мусулмон аёли бўлган Умар аввалги конгерсмен Кейт Эллисон ўрнига келди.