Ғарб асл юзини кўрсатди


  • 8 Апрель, 2020
  • 689

Бутун дунёда коронавирусга қарши кураш давом этаётган бир вақтда Туркияда бепул тарқатилаётган тиббий ниқоблар учун Европа ўлкалари ва АҚШ орасида ниқоб уруши бошланди.

Дунё миқёсида коронавирус билан курашда тиббий ниқоб, дезинфекция либослари энг муҳим воситаларга айланди. Ўлка ичидаги эҳтиёжни таъминлаш учун давлатлар орасида “ниқоб уруши” бошланди. Хитойдан экспорт қилинган ниқобларни олиш учун ўлкалар бир-бири билан мусобақалашмоқда. Ўтган кунларда Франциянинг Хитойдан оладиган ниқоб буюртмаси Шанхай аэропортида Францияга оид самолётга юкланиши вақтида 3 баравар қиммат нархга АҚШ тарафидан сотиб олиниши французлар тарафидан қаттиқ норозиликка сабаб бўлди. Лекин маданият ва ҳурмат ниқоблари ечиб ташланган “ниқоб уруши”да Франциянинг ҳам жабрланувчи тараф эканлиги ҳақиқатдан йироқ.

Хитойдан 2 миллиарддан ортиқ тиббий ниқоб буюртма берган Франциянинг Швеция ширкатига оид бўлган ва Франция орқали Италия ва Испанияга транзит қилиб юборилган 4 миллион ниқобни мусодара қилганлиги маълум бўлди. Бошқа ўлкаларда ҳам айни ҳолат. Италияга кетаётган ҳимоя либосларини Чехия мусодара қилган бўлса, Германия ҳам буюртма берган тиббий ниқобларнинг Хитой аэропортида бир зумда ғойиб бўлганлигини билдирди.

Фақатгина ўлкалар орасида эмас, вилоят ва туманлар орасида ҳам айни ҳолат юзага келган. Францияда ватандошлар тиббий ниқоб топишга қийналиб, баъзилар "қора бозор"дан сотиб олса, баъзилар эса уни ўғирлашгача бормоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, Швециялик ширкатнинг ниқобларини мусодара қилган Франция ушбу воқеа халқаро нашрларда эълон қилингач, ниқобларни қайтаришга қарор қилган.


Бошқа мақолалар