Чўпонлар билан деҳқонлар тўқнашди


  • 22 Апрель, 2024
  • 95

Нигерияда чўпонлар билан фермер деҳқонлари орасида тўқнашув келиб чиқиб, тўқнашувда 21 киши ҳалок бўлди.  

Нигериянинг Плато штатига қарашли Мангу ва Куру минтақасида чўпонлар билан фермер деҳқонлар орасида тўқнашув келиб чиқди.

Мвагхавул ёшлар ҳаракати миллий раиси Сундай Данкака чўпонлар қуролли ҳужум уюштирганлигини билдириб, ҳужумда 21 киши ҳалок бўлганлигини, кўплаб кишилар тан жароҳати олганлигини таъкидлади.

Бундан ташқари ҳужум оқибатида кўплаб уйлар ёқиб юборилганлигини айтган Данкака ўнлаб оилалар уйларини тарк этишга мажбур бўлганлигини билдирди.

Плато штатига қарашли Мангу туманида вақти-вақти билан чўпонлар ва деҳқонлар орасида тўқнашувлар юз бериб туради. Сўнгги бор январь ойида юз берган тўқнашувда ораларида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган жами 90 киши қурбон бўлганди.


Бошқа мақолалар