Францияда норозилик намойишлари


  • 30 Июнь, 2023
  • 135

Франциянинг Нантер шаҳрида 27 июнь куни полициянинг “Тўхта” буйруғига бўйсунмаган ичида уч киши бўлган автомобилга полиция ходимлари ўқ узганди. Натижада 17 ёшли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Воқеа юзасидан тергов бошланиб, ўқ узишда гумон қилинган полиция ходими ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, ёш йигитнинг ўлимига норозилик билдирган аҳоли 3 кундан бери кўчаларга чиқиб намойиш ўтказишмоқда. Воқеа юз берган илк кеча Париж шаҳри атрофидаги намойишчилар ва полиция ўртасида юзага келган тўқнашувлар Лион, Тулуза, Лиль каби бош йирик шаҳарларда ҳам бошланди.

Ижтимоий тармоқлардаги тасвирларда автомобилларнинг ағдарилган ва ўт қўйилганлигини, трамвай, автобус каби жамоат транспортлари билан ахлат контейнерлари ҳам олов ичида қолганлиги кўринмоқда.

Нейи-суюр Марн шаҳрида полиция автомобилларининг ҳаммасига ўқ қўйилиб, Френ шаҳрида қамоқхона эшигига фейерверк отилиб, юзига ниқоб таққан кишилар қамоқхона ичига киришга уринди.

Франция ички ишлар вазири Жерард Дарман берган баёнотида кечқурун ўтказилиши кутилаётган намойишлар сабабли 5 мингги Париж учун бўлиб, Франция миқёсида жами 40 минг полиция вазифалантирилганлигини маълум қилди.

Тартибсизликларга айланиб кетган намойишларда одамлар автомобиллар ва жамоатчилик биноларига ўт қўйишган. Полиция билан намойишчилар орасида тўқнашувлар юз бериб, полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ билан ҳужум қилди. Кеча полиция тартибсизликларда иштирок этган 180 кишини ҳибсга олди.

Ушбу норозилик намойишлари Франциянинг қўшниси бўлган Бельгияга ҳам ўтди.


Бошқа мақолалар