Қайси рақамга қўнғироқ қилиш керак?


  • 26 Апрель, 2024
  • 163

Агар сиз қийин вазиятга тушиб қолган бўлсангиз, сизни алдашса, жиноий ҳаракат ёки ўз вазифасини бажармаслик, ноқонуний фаолиятга дуч келсангиз кимга мурожаат қилиш керак. Биз қуйида қозоғистонликлар учун шикоят қилиш ёки ёрдам олиш учун керакли бўлган рақамларни тўпладик.

Ягона алоқа маркази – 109.

109 – бу Қозоғистоннинг ягона алоқа маркази телефон рақами бўлиб, бутун давлат органлари ва коммунал хизматларнинг алоқа марказларини ўзида жамлаган. Рақамга кечаю кундуз истаган вақт қўнғироқ қилсангиз жавоб беришади. Ушбу универсал рақамга исталган максалада мурожаат қилиш мумкин. Бу рақамга қўнғироқ қилганингизда оператор ўзи сизга зарур бўлган хизматни боғлаб беради.

111 – оила, аёллар ва болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари бўйича “Аманат” давлат алоқа марказининг рақами.

Ушбу рақамга қийин ёки хавфли вазиятда қолган ота-оналар, болалар ҳамда лоқайд қолмаган гувоҳлар қўнғироқ қилиши мумкин. Агар сиз қийин турмуш шароитидаги оилани, оилада маиший зўравонлик, болаларга хавф туғдирадиган вазият ёки объектни кўрсангиз ушбу рақамга хабар беришингиз кифоя. Алоқа маркази операторлари психологик ва юридик ёрдам кўрсатиб, зарур бўлганда полиция ва давлат органларини жалб қила олади.

150 – болалар ва ота-оналар учун миллий ишонч телефон рақами

Доимий психологик ёрдам ва консультация олиш учун қўнғироқ қилиш мумкин. Операторлар болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва нодавлат органлари билан ўзаро алоқа ўрнатган.

1424 – коррупция ва товламачиликдан шикоят қилиш учун қўнғироқ қилиш мумкин. Ушбу рақам Қозоғистон коррупцияга қарши кураш агентлигининг алоқа марказининг операторлари билан боғлайди. Агар мурожаат қилувчи аноним қолишни хоҳласа, телеграм мессенджерининг @antikorkz_bot орқали ўз шикоятини юбориши мумкин.

110 – Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг алоқа маркази рақами.

112 – Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги ягона навбатчи-диспетчер хизматининг алоқа рақами.


Бошқа мақолалар