Қозоғистонда миграция хизмати маркази очилди


  • 18 Январь, 2018
  • 742

Қозоғистонда 2017 йилнинг ўзида 446 минг киши яшаш учун рухсат сўраб мурожаат қилган. Астана шаҳрида ўлкада илк миграция хизмати маркази иш бошлади. Қозоғистон миграция идораси Астана департаменти бошлиғи Еркетай Туткушев бу ҳақда мухбирларга берган интервьюсида Миграция хизмати маркахи жами 10 та соҳада хизмат кўрсатишини билдирди. Туткушевнинг маълумотига кўра, хорижликларнинг ўлкада қайд қилиниши, ватандошлик олиш хизматлари, яшаш ва ишлаш учун рухсат, виза олиш ва муддатини узайтириш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатилади.

Туткушев “Бир мигрантнинг ҳужжатлари биринчи қаватда қабул қилингандан кейин ўлкада қолиши қонуний ёки ноқонуний эканлигини дарров назорат қилинади. Мурожаат қилган киши хорижий гувоҳнома рақамини олиш учун ён эшикка йўналтирилади. Айни вақтда бармоқ излари олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилади. Кассага мкеракли тўловларни тўлагач, ишлашга рухсат берилади. Юқорида айтилган бутун хизматлар бир жойда кўрсатилиб, 5 кунга чўзиладиган хизматларни бир соатда тугатиш мумкин бўлади” деди.


Бошқа мақолалар