Қозоғистонда eGov портали тўлиқ янгиланади


  • 11 Июль, 2025
  • 19

Қозоғистон электрон ҳукумат портали — eGov.kz янгича шаклда фаолият юритадиган бўлди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазирлиги расман маълум қилди.

ОАВда тарқалган "eGov тугатилади" деган хабарлар фонда, вазир Жаслан Мадиев бу маълумотни инкор этди.

Вазирлик маълумотига кўра, eGov.kz ҳамон давлат ва бизнес учун асосий рақамли хизмат платформаси бўлиб қолади. Бугунги кунда давлат хизматларининг 90 фоизидан ортиғи электрон тарзда тақдим этилади.

Шу билан бирга, давлат инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Янги технологик платформа — QazTech жорий этилади, у эса eGov 3.0нинг асосини ташкил этади.

Бу ўзгаришлар орқали хизматлар тезлиги оширилади, хавфсизлик мустаҳкамланади ва янги рақамли хизматларни жорий этиш имкони кенгаяди.

Янги тизим 2025 йилдан жорий этила бошлайди, тўлиқ ўтиш эса 2026 йилда якунланиши режалаштирилган.

Молиявий жиҳатдан бу ишлар тасдиқланган бюджет доирасида амалга оширилмоқда. Аҳоли эса мавжуд порталдан фойдаланишда давом этади, аммо ундаги дизайн, тезкорлик ва қулайлик борасида яхшиланишлар кузатилади.


Бошқа мақолалар