Собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди


  • 30 Апрель, 2024
  • 138

Қозоғистон бош прокуратураси собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг ҳибсга олинганлигини тасдиқлади.

Бош прокуратура томонидан 2022 йил январь ойидаги тартибсизликларга боғлиқ жиноий ишлар давом эттирилаётгани маълум қилинди.  

Прокуратура хабарида “Жорий йилнинг 29 апрель куни Қозоғистон республикаси жиноий жавобгарлик кодексининг 128-статьясига кўра, ҳокимият ва мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш натижасида оғир оқибатларга олиб келиш айби билан собиқ ички ишлар вазири Е.З.Турғумбаев ҳибсга олинди” дейилган.  

Жиноий ишда давлат сирига тегишли маъумотлар бўлгани учун судгача бўлган тергов ишлар ошкор килиниши тақиқланганлиги таъкидланган. 


Бошқа мақолалар