Джеки Чан Қозоғистонга келди


  • 7 Июнь, 2017
  • 916

Астана ҳокими Асет Исекешев аэропортда Хитой киноси ва Голливуднинг машҳур актёри Джеки Чанни кутиб олди. Хитойнинг Қозоғистондаги саёҳат йили Джеки Чан келиши билан бошланди. Аввалроқ 2017 йилнинг 7-18 июнь кунлари Астанада Хитой киноси кунлари ўтказилиши ва унда машҳур актёр иштирок этиши хабар берилганди.

РТРК "Казахстан" бошқарув раиси Ерлан Карин “Машҳур киноюлдуз, якка кураш санъати устаси афсонавий Джеки Чан Қозоғистонни илк бор зиёрат қилади. Сўнгги икки ҳафтада биз ташкилий масалалар бўйича келишувлар олиб бориб, бугун унинг сафар дастурининг якуний шаклини тасдиқладик” деди.

Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Хитой киноси кунлари доирасида актёр “Кунг-фу Йога”фильмини тақдим этади. Мазкур кинофестиваль 7-18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Хитой киносаноатининг энг сара 6 та фильми “Чаплин” кинотеатрида намойиш этилади.


Бошқа мақолалар