Ўқувчилар юк машинаси остида қолди


  • 3 Май, 2024
  • 167

Қирғизистоннинг Сузоқ қишлоғида очиқ майдонда ўтаётган тадбирда тепаликда турган юк автомобили юриб кетиб ўқувчиларга урилган. Ўқувчилар бу вақтда “Манас” эпосини ижро этаётган эди.

Ушбу фожеа очиқ майдонда маданий тадбир ўтказилаётган вақтда юз берди. Мактаб ўқувчилари “Манас” эпосидан парчалар ўқишаётган эди. Тадбир вақтида тепаликка қўйилган ва мотори ўчирилган “Портер” юк автомобили пастликка юриб кетган ва ўқувчиларга келиб урилган.

Ҳалокат оқибатида 29 нафар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар турли даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Вилоят ички ишлар бўлими томонидан ушбу ҳолат ўрганилмоқда. Ҳуқуқни сақлаш ходимлари маълумотларига кўра, ҳайдовчи юк машинасини тепаликка қўйган. Лекин ҳайдовчисиз бўлган автомобил қияликда тургани учун пастга юриб кетган.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев 5 ўқувчи реанимацияда эканлигини маълум қилди. Улардан уч нафарининг аҳволи оғир ҳолатда.


Бошқа мақолалар