- 2016-01-12
Европа Чемпионлар Лигаси финалида “Реал” ва “Боруссия Д” клублари тўқнаш келишди.
Лондоннинг Уэмбли стадионида ўтган финалнинг биринчи бўлими Дортмунд клубининг катта устунлигида ўтди ва “арилар” иккита яққол вазиятдан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда “Реал” ўзига келди ва имкониятлардан фойдалана олмаган рақибни жазолади. 74-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Карвахал ҳисобни очди. Голдан сўнг немис жамоаси ўзига кела олмади ва ҳимоядаги хатодан фойдаланган Винисиус 83-дақиқада иккинчи тўпни ҳам киритди.
Шу тариқа “Реал” ўз тарихида 15-бор, сўнгги 11 мавсумда 6-марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти эса 5-бор ушбу турнирда зафар қучди ва бу борада ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
kun.uz дан олинди.