Ярим финалга чиққан жамоалар


  • 12 Апрель, 2013
  • 1005

Чемпионлар лигаси ярим финали босқичига Испаниядан иккита (Барселона, Реал Мадрид), Германиядан иккита (Бавария, Боруссия) жамоалари йўлланмани қўлга киритди. Ярим финал ўйинлари учун қуръа ташлаш натижаси эса қуйидагича бўлди:

1. “Бавария” (Германия) – “Барселона” (Испания)

2. “Боруссия” (Германия) – “Реал Мадрид” (Испания)

Чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финал ўйинлари 23-24 апрель кунлари ўтказилади. Жавоб учрашув эса бир ҳафтадан сўнг бўлади.

Европа лигаси ярим финали босқичига эса “Фенербахче” (Туркия), “Бенфика” (Португалия), “Базель” (Швейцария), “Челси” (Англия) футбол жамоалари йўлланмани қўлга киритдилар. Қуръа натижасига кўра, 25 апрель куни ўтказиладиган ярим финал ўйинида жамоалар қуйидагича шаклда куч синашади:

“Фенербахче” (Туркия) – “Бенфика” (Португалия)

“Базель” (Швейцария) – “Челси” (Англия)


Бошқа мақолалар