“YouTube”дан катта пул топганлар


  • 19 Январь, 2022
  • 268

2021 йили “YouTube”дан энг кўп пул топган фойдаланувчилар маълум бўлди. Рўйхатнинг бошида 54 миллион доллар билан ҳақиқий кальмар ўйини ташкил этган ва минглаб доллар тарқатган “MrBeast” жой олган.

Сўнгги йилларнинг машҳур касбига айланган “YouTuber”лик асосан Z авлодининг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Моддий манфаатдан ташқари машҳурликни ҳам таъминлайдиган соҳада чексиз имкониятлар мавжуд. Ўйин ўйнайдиганлар, влог жойлаштирадиганлар ва маълумот учун видео тайёрлайдиганлар ўз бойликларига бойлик қўшмоқда. 2021 йилнинг ўзида “YouTuber”лар 300 миллион долларга яқин даромад кўришди. Уларнинг даромадларининг ярми рекламадан келмоқда.

“Forbes” тарафидан эълон қилинган 2021 йилнинг энг кўп даромад қилган фойдаланувчиси “MeBeast” 88 миллионлик абоненти бўлган канали билан рақибларини ортда қолдирди. “MrBeast” ташкил қилган ҳақиқий кальмар ўйинида 456 минг доллар нақд пул тарқатди ва видео бир ойда 200 миллиондан ортиқ томоша қилинди.

MMA курашчилари билан учрашган Жейк Пауль 45 миллион доллар даромад билан иккинчи ўринни эгаллаб, учинчи ўринни эса видеоўйинлар билан Маркиплаер эгаллади. Унинг даромади 38 миллион доллар.

“Rhett and Link” канали вақт ўтиши билан “YouTube”нинг энг кўзга кўринган каналларидан бирига айланди ва тўртинчи ўринни эгаллади. Канал 2021 йили 30 миллион доллар даромад қилди. Турли ўйинларни ўйнаган видеоларини жойлаштирган “Unspeakable” эса 28,5 миллион доллар билан бешинчи ўринни эгаллади.

40,3 миллион кузатувчиси бўлган 7 ёшли Настя 28 миллион доллар даромад кўриб, уни яна бир ёш юлдуз таъқиб қилиб келмоқда. 4 ёшидан бери тармоққа видео жойлаштирган ва шу онда 10 ёшда бўлган Райан “Ryan's World” номли кaнали билан 27 миллион доллар даромад қилди.

Рўйхатнинг давоми қуйидагича:

8-ўринда: “Dude Perfect” канали 20 миллион доллар;

9-ўринда: Логан Паул 18 миллион доллар;

10-ўрин: Бирдан ортиқ “YouTube” каналини бошқараётган Престон Арсемент эса 16 миллион доллар даромад қилди.


Бошқа мақолалар