Чечен қўпорувчисининг америкалик аёли


  • 24 Апрель, 2013
  • 1270

Бостон марафонида портлашларни уюштирган чечен Тамерлан Царнаевнинг америкалик рафиқасининг сурати илк бор чоп этилди.

26 ёшли чечен боксёри Тамерлан Царнаев билан турмуш қурган Катерина Рассел 21 ёшда. Жуфтликнинг Захара исмли 3 ёшли бир қизи бор.

Тамерлан Царнаев билан турмуш қурганидан кейин христиан динидан чиқиб, мусулмонликни қабуллаган Катерина Рассел ҳижобга кирди. Ҳижобдаги Катерина Расселнинг фотосурати аввалги кун чоп этилди. Қора либосли Рассел жуда қайғули ва паришон ҳолда кўринди. Университетда ўқиган вақтида тинчликпарвар кучларга қўшилиб, хорижда ишламоқчи бўлган Катерина Рассел мусулмонликни танлаганидан кейин уй бекасига айланди. Род-Айленддаги оиласининг уйига қайтган Расселни бу ерда бир тўда журналистлар кутиб олди.

Уйга келган FBI агентларига эри ҳақида маълумот берган Катерина адвокати билан саволларга жавоб берди. 


Бошқа мақолалар