- 2020-05-05
Туркистон вилояти Кентау шаҳридан Ягона миллий тест синовларига қатнашган ўқувчи энг юқори 138 балл тўплади. Бу кўрсаткич ҳозирча ўлкадаги энг юқори балл ҳисобланади.
Ушбу ўқувчи Айдос Қожанов Хайрулла ўғли 10 йил давомида шаҳарнинг 16-сонли Юрий Гагарин номли мактабида таълим олиб, 11-синфда “Грант” хусусий мактабига ўтган.
Айдос оилада олти нафар фарзанднинг бешинчиси бўлиб, отаси мактабда ўқитувчи, онаси эса уй бекаси. У келгуси математика ўқитувчиси бўлмоқчи.
Мактаб директори Шоҳруҳ Каримжонов Айдос ҳақида “Йил бўйи мактабнинг тест синовларида 1-ўринни ҳеч кимга бермай келди” дея мақтаб ўтди.
2023-2024 ўқув йилида Ягона тест синовларида иштирок этиш учун Туркистон вилоятидан жами 27 минг 340 нафар ўқувчи мурожаат қилган.