- 2024-07-10
Вьетнамнинг Sovico Group компанияси Туркистон аэропортини бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси маълум қилди.
Аввалроқ ҳокимлик мазкур аэропортни ишончли бошқарув асосида вьетнамлик инвесторга топширишни режалаштирган эди. Бироқ кейинчалик Sovico Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясини сотиб олди ва бу компания ҳозирда VietJet Kazakhstan бренди остида фаолият юритмоқда. Шу сабабли, Sovico ўз ресурсларини айнан ушбу авиакомпанияни ривожлантиришга қаратишини маълум қилди. Натижада, аэропортни топшириш жараёни тўхтатилди.
- Ҳозирда бошқа эҳтимолий инвесторлар кўриб чиқилмоқда, — дейилади расмий баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг охирида Қозоғистон транспорт вазирининг ўринбосари Максат Қалиакпаров Sovico Group компаниясига Туркистон ва Қизилўрда аэропортларини бир неча йиллик ишончли бошқарувга бериш таклиф этилишини маълум қилган эди. Унга кўра, Qazaq Airни харид қилиш жараёни якунлангач, инвестор 5 йилдан 20 йилгача бўлган муддатда бир ёки иккала аэропорт учун узоқ муддатли ривожлантириш режасини тақдим этиши керак эди.
2025 йил июнь ойида Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин Вьетнам инвестори Туркистондаги аэропортни қабул қилиш режаларини вақтинча тўхтатганини айтди. Сабаб сифатида эса VietJet Kazakhstan’га катта сармоя киритилаётгани қайд этилган.