Кутилмаган, қизиқарли ва кулгили фактлар


  • 13 Июнь, 2024
  • 138

Ҳар йили интернет-трафик 314 000%га ўсмоқда.

Агар чаёнга алкогол томчиси томизилса, у ақлдан озиб, ўлиб қолгунча ўзини-ўзи чақаверади.

Америкаликларнинг ҳар саккизтадан биттаси қачонлардир Макдональдсда ишлаган.

Дунёда сотилган қайиқларнинг 70%и балиқ тутишда фойдаланилади.

Одам ухлаётганида телевизор томоша қилганидан кўра кўпроқ калория сарфлайди.

Сельдерейни ейиш учун унинг таркибидагидан кўра кўпроқ калория сарфлаш лозим.

18-асрда қиморхоналарда махсус ходим бўлиб, унинг ягона вазифаси полиция келиб қолганда ўйин соққаларини ютиб юбориш эди.

Чилининг Атакама саҳросидаги Калама шаҳрида ҳеч қачон ёмғир ёғмаган.

Россия ғазнасининг 10%ини ароқ сотишдан тушган маблағ ташкил этади.

Одам умрининг олти ойини светофорнинг қизил чироғида кутиш билан ўтказади.

Он бу – сониянинг юздан бир бўлагидир.

Дунёда термитлар одамлардан 10 баравар кўп.

Оғирлиги бўйича ҳисобланганда гамбургер янги автомобилдан қиммат туради.

Ойнинг ҳажми Тинч океанидаги сув ҳажмига тенг.

Агар одам бургадек сакрай олганида у бир сакрашда футбол майдонини ҳатлаб ўтиши мумкин бўларди.

Қиролича Елизавета I ўзини жуда озода ҳисобларди ва кир бўлмаса ҳам ҳар уч ойда бир марта чўмилиши билан мақтанарди.

Товуқнинг рекорд даражада узоқ учиши 13 сонияга тенг.

Типратикон юраги дақиқасига 300 марта уради.

Агар кока-кола ичимлигига ранг қўшилмаганида унинг ранги яшил бўларди.

Уйдаги чангнинг асосий қисмини уйда яшовчиларнинг кўчиб тушган тери парчалари ташкил этади.

Ҳар бир қитъада Рим номли шаҳар бор.

1830 йилларда кетчупни дори сифатида сотишган.

Ҳар куни бутун сайёра туғруқхоналарида 12 нафар гўдак бошқа ота-оналарга адашиб бериб юборилади.

Ошқозоннинг шиллиқ пардаси ҳар икки ҳафтада янгиланади.

Пул банкнотлари қоғоздан эмас, пахтадан ясалади.

Пашшага қарши аэррозоллар пашшаларни ҳайдамайди, аксинча сизни улардан яширади. Спрей пашшаларнинг сенсор тизимини блоклаб, улар сизнни топа олишмайди.


Бошқа мақолалар