Бугун Европа чемпионати бошланади


  • 14 Июнь, 2024
  • 188

Германия мезбонлигида ўтказиладиган футбол бўйича 17-Европа чемпионати очилишида Германия Шотландия билан куч синашади.

Европанинг миллий терма жамоалар даражасидаги энг муҳим мусобақа бўлган Европа футбол чемпионати Германияда бугун бошланади. Катта футбол байрамига саҳна бўладиган Евро-2024 да 24 та жамоа, 624 нафар футболчи 10 та стадионда 31 кун давомида 51 та матч ўтказади. Финал ўйин 14 июль куни Берлиннинг Олимпиада стадионида бўлиб ўтади.

24 та жамоа тўрт жамоалик 6 гуруҳга бўлинган. Гуруҳлардан кейинга босқичга биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ҳамда тўрт гуруҳ ичида энг яхши натижа кўрсатган учинчи жамоа чиқади. 29 июнда бошланадиган 1/16 туридан бошлаб ягона матч усулига ўтилади.


Бошқа мақолалар