“Барселона”га Хави мураббий бўлади


  • 28 Октябрь, 2021
  • 274

“Барселона” бош мураббийи лавозимига Хави бош номзод сифатида кўрилмоқда. Футбол клуби раҳбарияти пайшанба куни у билан шартнома имзоламоқчи.

Чоршанба куни “Барселона” бош мураббийи Рональд Куман истеъфога чиқарилгач ушбу лавозим бўш қолган эди. Чоршанба куни жамоа меҳмонда “Райо Вальекано” жамоасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрагач Куман истеъфога чиққанди.

Хави “Барселона” жамоасининг собиқ ўйинчиси бўлиб, ҳозирги вақтда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасига мураббийлик қилмоқда.


Бошқа мақолалар