Туркистонда мебель цехида ёнғин


  • 17 Июнь, 2024
  • 274

15 июнь, шанба куни Туркистон шаҳрида жойлашган мебель цехида катта ёнғин юз берди. Ёнғин майдони 1150 метр квадратни ташкил этди.

Мебель цехида ёнғин соат 11:12 да бошланди. Цехда ишлайдиган ходимлар тарафидан ёнғинни ўз кучи билан ўчириш вақтида улардан 2 нафари жароҳат олди. Улар дарҳол шаҳар касалхонасига етказилди.

Ёнғин жойига 10 та ўт ўчириш техникаси етиб келди. Соат 12:10 да ёнғинни чегаралаб, тез орада бутунлай ўчиришга муваффақ бўлишди.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.


Бошқа мақолалар