Туркистон қишлоқлари мустақил бюджетга ўтди


  • 6 Январь, 2020
  • 526

Жорий йилдан барча қишлоқ округлари мустақил бюджетга ўтди. Энди қонунга мувофиқ, қишлоқ ҳокимлари давлат маблағини аҳоли билан муҳокама қилиб тақсимлайди. Маҳаллий бюджетга солиқ тўловлари, маъмурий қонунбузарлик жарималари, кичик ва ўрта бизнеснинг солиқлари тушади. Ушбу маблағни маҳаллий ҳокимият энг оғриқли масаларга бўлиши мумкин. Масалан қишлоқни ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, болалар боғчалари қуриш каби.

Яна бир янгилик бу бюджетни шакллантириш. Буни маслаҳат депутатлари тасдиқлайди.

Туркистон вилояти Жуйнек қишлоқ округи ҳокими Жолдас Мирзабеков “Бу жуда керакли ва ўз вақтида қабул қилинган қарор. Биз ҳозирдан аҳоли билан биргаликда маблағни нималарга сарфланишини ҳал қиляпмиз. Қишлоқни ободонлаштириш бўйича катта режаларимиз бор. Маблағ тушишига қараб, энг зарурий муаммоларни ҳал қиламиз” деди.


Бошқа мақолалар