- 2019-07-03
Туркистон вилоятининг муқаддас зиёратгоҳларига яқинда янги йўл қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг йўловчи транспорт ва автомобил йўллари бошқармаси хабар берди.
Жорий йилда Туркистондаги яхши ва ўрта ҳолатдаги йўллар улуши 92%га етади. Бу ҳақда вилоят автомобиль йўллари раҳбари Ролан Ибрагимов гапирди. Унга кўра, 2018 йил вилоят янги ташкил этилган вақтда ушбу кўрсаткич 64%ни ташкил этарди. Ҳозирда маҳаллий аҳамиятга эга йўллар тўхтовсиз таъмирланмоқда.
Жорий йилда йўлларни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 53 миллиард тенге ажратилган. Туркистоннинг сайёҳлик объектларига олиб бориладиган трассалар тартибга келтирилмоқда.
Ролан Ибрагимов “Бизда барча сайёҳлик объектларига олиб бориладиган йўллар таъмирланмоқда. Ҳозирда Ўтрор туманидаги Арслонбоб мақбарасига олиб бориладиган йўл реконструкция қилинмоқда. Бу йўл худди Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой трассасидек тўрт қаторли бўлади. Яъни йўл учинчи ва иккинчи синфли техник квалификациядан биринчи даражага ўтади. Бундан ташқари Укоша ота зиёратгоҳига олиб бориладиган йўл ҳам таъмирланмоқда” деди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 2025 йилгача маҳаллий йўлларнинг 95%ини яхши даражага олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.