Қизиқарли фактлар


  • 28 Июнь, 2024
  • 48

Одамлар ва филлар бошида тура оладиган ягона сут эмизувчилардир.

12-қаватдан тушиб кетган мушукнинг 7-қаватдан тушиб кетган мушукка нисбатан яшаб қолиш имконияти кўпроқ.

Баданига нисбатан энг катта мияга эга бўлган жонивор чумолидир.

Ер юзидаги тирик мавжудотларнинг 70%ини бактериялар ташкил этади.

Фил тўртта тиззага эга бўлган ягона ҳайвондир.

Ҳар йили илондан кўра ари чақишидан кўпроқ одам ўлади.

Акулаларда саратон (рак) касаллигига қарши иммунитет мавжуд.

Каламушлар энг узоқ сувсиз юра оладиган ҳайвондир.

Бегемотлар сув остида туғилади.

Кўрсичқон бир кечада 76 метр узунликдаги лаҳим қазиши мумкин.

Туяқуш тухумини сувда қайнатиш учун 4 соат вақт керак бўлади.

Колибри қушлари юра олмайди.

Йиртқич ҳайвонларнинг кўзлари тумшуқларининг олд қисмида, ўтхўр ҳайвонларнинг кўзлари эса икки ён томонда жойлашган бўлади.

Кўршапалак уча оладиган ягона сут эмизувчи ҳисобланади.

Ер юзида яшаган 99% тирик мавжудотлар йўқ бўлиб кетган.

Бир кг асал тўплаш учун асалари 2 миллион гулдан нектар тўплаши керак.

Охирги 4 минг йил ичида бирорта ҳайвон ҳам хонакилаштирилмаган.

Тимсоҳлар чуқурроқ шўнғиш учун тош ютишади.

Қутб айиқлари соатига 40 км тезликда югура олади.


Бошқа мақолалар