- 2020-05-09
Бразилиялик миллиардер бизнесмен ўлганидан кейин “нариги дунёда фойдаланиш учун” люкс автомобилини ҳам бирга кўмишга қарор қилди.
Фиравнларнинг қийматли ашёлари билан дафн этилгани хакидаги ҳужжатли фильмни томоша қилгач, ушбу қарорга келган Коунт Скарпа исмли бизнесмен Сан Паолонинг энг бадавлат кишилари яшайдиган Ярдиндаги вилласининг боғига “Bentley Continental” маркали автомобили учун “қабр” ҳам қаздирди.
Автомобилига маросими ўтказилишини ҳам хохлаяпти.
Ўзига оид “Facebook” саҳифаларидан қарорини маълум қилган 62 ёшли Скарпа эга бўлган бойлиги ва имконларини ўлганидан кейин ҳам фойдалана олиши учун бу ишга бел боглаганини айтди. Янги олган “Bentley Continental”га атаб дафн маросими ҳам ўтказишни режалаштириб куйган Скарпа “Қароримдан ҳеч ким шубҳа қилмасин. Ҳафта сўнггида автомобилимни дафн киламиз” деди.
Ғалати бизнесменнинг Facebook саҳифаси қисқа муддатда 6 минг мартадан кўп қаралди. Коунт Скарпа қарорининг сабабини куйидагича тушунтирди: “Миср фиравнлари хакидаги бир ҳужжатли фильмни томоша килгандим. Фиравнларнинг кулларидаги қиммат буюмларини нариги дунёда хам роҳат ланиб фойдаланишлари учун ўзлари билан бирга кўмганликларини кўрдим. Бундан қаттиқ таъсирландим. Мен соҳиб бўлган энг қиммат нарсалардан бири автомобилим эди. Шунинг учун ёнимда айнан уни олиб кетишга карор килдим. ”