Грузиянинг Евроиттифоққа қўшилиши тўхтатилди


  • 10 Июль, 2024
  • 65

Европа иттифоқи ўлкалари Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатиб қўйишди. Бу ҳақда Грузиянинг ЕИдаги элчиси Павел Герчинский хабар берди.

Элчи “Бу жуда ачинарли ҳолат, лекин Европа ўлкалари раҳбарлари Грузиянинг Европа иттифоқига қўшилиш жараёнини тўхтатиб қўйишга қарор қилишди. Грузия ҳукуматининг ҳаракатлари Европа иттифоқи бошчиларига тушунарсиз бўлмоқда” деди.

Герчинский “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги ҳақидаги қонун ортга қадам бўлди. Бундан ташқари ғарбга қарши, Европага қарши ҳаракатлар ЕИга қўшилишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Афсуски, ҳозирги вақтда Грузиянинг ЕИга қўшилиши тўхтатиб қўйилди. Бу жуда ғамгин ва юракни эзувчи ҳолат” деб гапирди.

Дипломат октябрда ўтказиладиган сайловдан кейин ташкил этилган янги ҳукумат Европа иттифоқига қўшилиш борасида жиддий ишларни бошлашига умид қилмоқда.

Бундан ташқари, ЕИ Грузиянинг мудофаа тизимини қўллаб-қувватлаш учун ажратган 30 миллион еврони музлатиб қўйган.


Бошқа мақолалар