- 2022-05-18
Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуднинг кортежи ҳужумга учради.
Портлаш Могадишудаги президент саройи яқинидаги Эл-Гаабта чорраҳасида содир бўлди. Ҳодисадан сўнг хавфсизлик кучлари воқеа жойини ўраб олди ва барча йўлларни ёпди.
Ҳужум учун масъулиятни "Аш-Шабааб" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Уларнинг маълумотига кўра, Сомали президенти президент саройидан Могадишу аэропортига йўл олганидан кўп ўтмай портлаш ташкил этилган. Ҳужум натижасида жабрланганлар бор.
Сомали президенти ҳужумдан соғ-саломат қолди.
Ҳарбий формадаги президент вертолётда фронт ҳудудларига йўл олди. У ерда у халқаро террористларни йўқ қилишга қаратилган ҳужум операцияларига шахсан раҳбарлик қилади ва уларни кучайтириш чораларини кўради.
Кейинчалик президент Одан Ябал ҳудудида янги ҳарбий операцияларни таҳлил қилиш учун юқори ҳарбий раҳбарият билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.