- 2016-01-23
Сўнгги вақтларда жўшқин ишқий саргузаштлари билан ҳамманинг диққатини ўзига қаратган дунёнинг энг гўзал модели Ирина Шейкнинг кинофильмларга мавзу бўла оладиган ҳаёти ҳаммaни ҳайратга солди. Машҳур футболчи Криштиано Рональдудан айрилгач, АҚШлик актёр Бредли Купер билан яқин муносабатда бўлган Шейк, Россияда Еманжелинск номли шаҳарчада туғилди. Онаси рус, отаси татар бўлган машҳур моделнинг насл-насаби мусулмонликка суянади.
Отаси ҳаётдан кўз юмгач, оиласи қаттиқ моддий қийинчиликларга дуч келди. Шейк уйда онаси билан картошка, помидор ва бодринг етиштириб, кун кечиришга ҳаракат қилди.
Иринанинг онаси Ольга ва отаси Валерийнинг турмуш қурган куни...
Бу полиз ишлари билан бир қаторда мактабдаги пианино дарсида ҳам давом этди.
Ирина собиқ иттифоқ давридан қолган бу уйда синглиси Татьяна ва онаси Ольга билан бирга яшади. Отаси 40 ёшлигида шу уйда ҳаётдан кўз юмди.
Шейкнинг энг катта орзуларидан бири баланд пошналик туфли кийиш эди. Лекин ўша вақтда жуда камбағал бўлганликлари учун уни сотиб олишга қурблари етмасди. Отасининг татар эканлигини яширмаган Ирина “Мен онамдан кўра кўпроқ отамга ўхшайман. Отам татар эди ва одатда татарлар қорачадан келган бўлади. Мен ҳам шундайман. Русларга унча ўхшамайман. Фақат кўзларим онамникига ўхшайди” деди.
Қорачадан келгани учун мактабда уни доим ҳазил-мазах қилишган. Ёши улғайгач, мусиқий таълимни бир чеккага йиғиштириб қўйган Шейк, 2007 йили моделлик курсига ёзилди ва бу курсдан кейин тезда машҳурлик зинапояларидан кўтарила бошлади.
Ирина (ўнгда), онаси Ольга (ўртада) ва синглиси Татьяана (чапда).
Аввал АҚШга боришни кўзлаган Шейкка энг катта тўсиқ фамилияси бўлган эди. Фамилияси Шайхисламова бўлгани туфайли моделга виза берилмади.
Ҳаётда курашувчанликни бувисидан ўрганганлигини айтган Шейк “Бувим мен учун фаришта эди. Бувим иккинчи жаҳон урушида Қизил армия сафида жанг қилди. Ўндан ортиқ орден-медаллари бор. Ундан курашгани ва нацистлардан бизни қутқаргани учун миннатдорман” деди.
Қизил армия сафида жанг қилган Иринанинг бувиси Галина Шайхисламова.
Ирина 13 ёшида синфдошлари билан
Ирина 2003 йили лицейни битиршдаги синфдошлари ва ўқитувчилари билан бирга тушган сурати (иккинчи қатор чапдан биринчи)