Билл Гейтс атом электростанция қуради


  • 20 Ноябрь, 2021
  • 213

“Microsoft” асосчиси Билл Гейтс атом энергияси фирмаси “TerraPower” томонидан илк атом станциясини қуришга тайёргарлик кўрмоқда.

Вайоминг штатининг 2600 аҳолисига эга Кеммерер шаҳарчасида жойлашадиган атом электро станцияси қурилиши 2024 йилда бошланади. 4 миллиард долларлик лойиҳада 1,9 миллиард долларлик рағбатлантириш олинади. Фирманинг маълумотига кўра, 2028 йили станция электр ишлаб чиқаришни бошлайди.

Атом электр станцияси қурилгандан кейин 250 киши иш билан таъминланади.

“TerraPower” бошқарувчиси Крис Левеск “Янги технологиямиз энергия тизимини ўзгартириб, Вайомингни янги иш ўринлари ва ишончли электр манбаи билан таъминлайди” деди.

“Terrapower”нинг лойиҳаси минтақада 2025 йили бекитилиши мўлжалланаётган кўмир билан ишлайдиган электр станция ўрнига қурилади. Янги иш ўринлари билан таъминлайдиган лойиҳа натрий совутгичли тезкор реактор ва эриган туз энергиясини тўплаш хусусиятига эга.


Бошқа мақолалар