Туркияда чойчақа бериш мажбурий бўлади


  • 10 Июль, 2024
  • 121

Туркияда сайёҳларни чойчақа беришга мажбурлаш усулини топишди. Янги қоидаларга мувофиқ, хизмат кўрсатиш учун тўлов энди чекка киритилади.

Инвесторлар, ресторан ва гастроном операторлари ассоциацияси президенти Кая Демирер таъкидлашича, чойчақани банк карталари орқали тўлаш жараёнини ҳуқуқий тартибга солишни қўллаб-қувватлайди.

Демирер “Янги тартиб пандемия даврида бошланган кам чойчақа бериш муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. Янги қоидалар туфайли тизим шаффоф бўлиб, тўловни амалга ошираётган шахс ёки ташкилот нақд пулсиз ҳам чойчақа қолдириш имконига эга бўлади” деб гапирди.

Демирернинг айтишича, Туркияда ресторан хўрандаларининг 95%и кредит карта орқали тўловни амалга оширади. Бу ҳолда, амалдаги қонунга кўра, чекка “кўрсатилган хизмат учун тўлов” деб киритилган тақдирдагина чойчақа қолдириш мумкин бўлади. Яъни энди Туркияда кўрсатилган хизмат эвазига умумий сумманинг 10%и чойчақа қилиб берилиши белгилаб қўйилмоқда.

Лекин ресторан ходимлари бунга қарши бўлишмоқда. Чунки улар сумма миқдорини кўра олмаганликлари сабабли чойчақа ходимларга эмас, ресторан эгалари ҳисобига тушиши мумкинлигини айтишмоқда.


Бошқа мақолалар