- 2019-07-01
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Учрашув президент резиденцияси олдида бўлиб ўтди. Майдонда икки ўлка гимнлари янгради. Тўқаев ва Мирзиёев икки давлат делегацияси билан кўришди. Қозоғистон делегацияси таркибига Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов, президент администрацияси бошлиғи ўринбосари Дархан Калетаев, бош вазир ўринбосари Женис Қасимбек, меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Бердибек Сапарбаев, мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев, миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов, маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухаммедули, президент ёрдамчиси Тимур Сулейманов, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди, энергетика вазири Қанат Бозумбаев ва бошқалар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг илк давлат сафари билан Ўзбекистонга етиб келди. Президент борти 14 апрель куни соат 17.45 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Тўқаевни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевлардан иборат делегация кутиб олди.
Тошкентда бир неча кун аввал Қозоғистон президенти келишига тайёргарликлар бошланган. Шаҳар икки давлат байроқлари билан безатилган. Тўқаев ва Мирзиёевларнинг Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.