Ганнибал протоколи


  • 12 Июль, 2024
  • 313

Фаластин озодлик ҳаракатининг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлган доктор Муса Аккарий Исроилнинг минг йиллик анъанаси бўлган “Ганнибал протоколи” ҳақида гапирди. Аккарий “Замонавий қуроллар билан ўз аскарлари ва оилаларига ўт қўйишди. Айбни Хамасга юклаб, террорист деб айблашга баҳона топишди” деди.

Фаластин дипломатия маркази раиси Муса Аккарий Исроилнинг 7 октябрь куни “Ганнибал протоколи” асосида ўз халқини қасддан ўлдирганини сўзлади. Аккарий “Яҳудийлар бу анъанани Рим императорлиги давридан татбиқ этиб келмоқда” деб гапирди.

Яҳудийларнинг душманнинг қўлига тирик тушмаслик учун ўз халқини ўлдириш одати илк бор милоддан аввал 70-йилларда юз берди. “Масада комплекси” деб номланган ҳодисада Элазар бен Яир бошчилигидаги 950 киши римликларга тирик қўлга тушмаслик учун ораларидан танлаган 10 яҳудий тарафидан ўлдирилди.

Римлик қўмондон Флавий Сильва тарафидан 8 минг аскар билан қуршовга олинган Масададаги ҳодисанинг Исроил тарафидан ўрганиб чиқилганини айтган Аккарий “Исроил бу тактикани 7 октябрда такрор қўллади. “Ганнибал протоколи” сифатида янгидан татбиқ этилган ушбу қадим яҳудий анъанасига сўнгги шаклни берган кишилар шимолий фронт собиқ қўмондони Йоси Пелед, зобит Габи Ашкенази ва ҳарбий разведкачи зобит Яаков Амидрор бўлди. Бундан ташқари Исроил собиқ бош штаб қўмондони Гади Эйсенкот ҳам муҳим ролни ўйнади. Протоколга сўнгги шакл 1986 йили берилди. Бундан мақсад асир олиниш хавфи туғилганда асирлар ҳам, қарши тараф ҳам бутунлай йўқ этилишидир. Худди шундай 7 октябрда ҳам “Ҳаммани ўлдириб йўқ қилинг!” буйруғи Исроил бош штаби томонидан берилди. Бу ҳам ҳарбий, ҳам разведка, ҳам мутахассислар томонидан тан олинди ва Исроил нашрларига сизди. Чегара ўтиш жойлари ва лагер ҳудуди ҳаводан ўққа тутилди. Юз берган ҳодисани ўрганганимизда Хамасда бундай технологиялар йўқлиги яққол кўринади. Замонавий қуроллар билан ўз аскарларини ва оилаларини ёқиб юборишди. Сўнгра айбни Хамасга юклаб, террозимга баҳона қилиб кўрсатишди. Бу ҳужумлар ҳам асир сонини камайтириш, ҳам Хамас обрўсини тушириш ва террорист қилиб кўрсатиш учун ишланди. Биз душманимизни ва унинг сўзларини, қуролларини яхши таниймиз” деди.

“Шу кунги ҳисоботда келтирилган маълумотларда қабул қилинган қарор ва татбиқ этилган Ганнибал протоколи ҳақида “текширилмаган маълумот асосида олинган қарор ва ваҳима. Шу қарорни олганлар ўз аскарларимизни ўлдириши мумкинлигини билишарди. Воқеа жойидаги Исроил аскарлари ва асирлар ҳақида маълумот тўпламасдан бомбалашга буйруқ берилди. Аниқ бир кўрсатма бўлганлигини айта олмайман, лекин ҳеч бир автомобилнинг Ғазога ўтишига рухсат берилмаслигининг ўзи нима деганини ҳамма билиб турибди. Бунинг номи Ганнибал протоколидир” деган гаплар ёзилган” деди.

Яна Аккарий “Исроилда мажлис, мухолифат, медиа ва халқ уруш тўхташини истайди. Бу борада ягона муаммо бош вазир Нетаньяҳу. У ишғол ҳудудида бирорта ҳам фаластинлик қолмагунча урушишни истамоқда. Мақсади қўлимиздаги асирларни олиб, чала қолган қатлиомини ниҳоясига етказишдир. Бир неча йиллар аввал Ослода ҳам худди мана шу ўйин бўлди. Расмий имзолар қўйилди ва ишғол кучларининг шаҳар, қишлоқ ва Шариадан чекилиши борасида қарорлар чиқарилди. Ортидан овоз бериш даври бошланди ва орадан 30 йил ўтишига қарамай ҳеч нарса ўзгармади. Улар озодлик учун курашни бўғиш ва бутун ҳудудни ўзиникига айлантиришни исташмоқда. Тарихлари ва қилаётган ишларини ҳамма кўриб турибди. Шунча шаҳид ва ғозий билан бирга Фаластин халқининг чеккан азоблари бекор бўлишига йўл қўймаймиз” деб гапирди.


Бошқа мақолалар