- 2023-11-27
ҒАРБ Ислом оламида тап тортмай қон тўкмоқда! Бош роль баъзан Франция ёки Англия, баъзан Германия ёки Америка, баъзан эса Россияга тегади. Бу аслида оддий ҳол бўлиб, бир маҳалладаги иккита рақобатдош дўконнинг кўпроқ даромадни қўлга киритишга уринишига ўхшайди. Лекин бу ерда кўпроқ ақл, ҳийла-найранг, виждонсизлик, қурол-яроғ ва худбинлик бор. Оқаётган кўз ёши ва қон ҳеч кимнинг парвосида эмас. "Инсон ҳуқуқлари" сингари уйдирмалар эса, ақли қисқалар учун тўқиб чиқарилган эртакдан иборат холос.
Африка ўлкалари охирги 200 йилда Франция, Италия ва Англиянинг дала ҳовлисига айланиб қолган! Усмонийлар у ердан чекингандан кейин, ўз манфаатлари учун қилмаган ишлари қолмади! Масалан Франциянинг Африкага бўлган эҳтироси бутунлай бошқача эди. Ушбу мустамлакалар тақрибан 1960 йилларда мустақилликликка эришган бўлсалар ҳам, бироқ бу худди биздагидек фақатгина қоғозда эди.
Ғарб мусулмон ўлкаларида ўз фойдасига бўладиган ҳар турли молиявий, сиёсий тўнтариш операцияларини яширмасдан қандай қилиб келган бўлса, Франция ҳам Африкадан МУСТАМЛАКА СОЛИҒИ ни олишни канда қилмай келарди. Бу солиқни тўламаганлар кўп яшамасди.
Франциянинг қуйидаги ўлкалардан: Бенин, Кот-дИвуар, Мали, Гвинея, Нигер, Того, Камерун, Буркина Фасо, Экватор Гвинеяси, Чад, Габон, Сенегал, Марказий Африка Республикаси ва Конгодан ташкил топган 14 та мамлакатдан оладиган йиллик мустамлака солиғи 300 миллиард доллардан ортиқ эди.
Бу ўлкаларнинг лидерлари аҳён-аҳёнда солиқ тўламасликдек тузатиб бўлмайдиган хато қилиб қўйишарди. Бу эса, улар учун ҳалокат билан якунланадиган хато эди ва ҳаммасининг умрлари жуда қисқа бўлди. Сўнгги 20 йилда, Африканинг 25 та мамлакатида 60 дан кўп давлат ТЎНТАРИШи юз берди. Бундай тўнтаришларнинг 14 таси Франциянинг МУСТАМЛАКА СОЛИҒИ оладиган давлатларида бўлиб ўтди! Бу ҳали ҳаммаси эмас. 14талик йиллик экспортининг ўртача юзда 70ини Францияга қилишади. Импортнинг ҳам юзда 80и Франциядан эди.
Яна бу 14 таликларнинг биз билмаган томонлари бор. Бу ўлкаларда нефть, табиий газ, олтин, кумуш, мис, олмос, уран, кўмир, каучук, марганец, темир, руҳ, қўрғошин, фосфат, хром, қалай, асбест, сурьма, вольфрам, никель, боксит, ванадий каби ер ости қазилма бойликлари жуда мўл.
Бу ердаги қазилма бойликлар дунё маъдан заҳирасининг 28-70% ини ташкил қилади. Ҳам солиқлар, ҳам қазилма бойликлар тўғридан ПАРИЖга узатиларди.
Автомобиль ишлаб чиқаришда ишлатиладиган темир, алюминий, пластик, пўлат, каучук, нефть маҳсулотлари қора материкдан СУВ ТЕКИНга таъминлаш Францияни рақобатдошларидан устун мавқейга чиқарди. Устига устак ишлаб чиқарган маҳсулотларини яна ўша ўлкаларнинг ўзига сотар эди. Renault, Peugeot, Citroen каби автомобилсозлар ишлатаётган моддаларининг 95%и Африкадаги мустамлакаларидан келмоқда.
Африкада парда ортида туриб уюштирилган жуда кўп операцияларда Франция ва Англия бир-бирини қўллаб-қувватлаб келди. Ғарбнинг бойишининг сабаби ҳам шунда эди! Қора Африка зулм остида бўлганлиги ва бунга мусулмон Ўрта Шарқ жим қолганлиги туфайли, бу ТУЗУМнинг давом этишини таъминлади. Энди эса, ғарбликлар орасида келиб чиққан низолар ислом оламини ҳам ўз ичига тортмоқда.
Аслида узоқ вақтдан бери Европани нишонга олиб юрган Вашингтон Charlie Hebdo теракти билан бир поғона юқорига кўтарилди. Бошқаларнинг ички ишларига бурнини суқиб натижа олишни кўзлаган АҚШнинг мақсади фақат Франция ёки Англиянинг тонобини тортиб қўйиш эмасди. Мақсад Хитойнинг ЕВРОга инвестиция қилишининг олдини олиш эди. Чунки Африканинг орқасида семириб ётган Европа бу қилиғини давом эттирган сайин пули ЕВРОнинг қиймати ошишида давом этарди. АҚШ билан ташқаридан тинч, лекин шиддатли рақобатда бўлган Хитой эса ортиқча пулини ЕВРОга инвестиция қилмоқчи эди. Бу жуда катта миқдорни ташкил қилгани учун вақт ўтиши билан ДОЛЛАР ЯККАҲОКИМЛИГИга аста-секин чек қўйиларди.
Доллар дунёда ягона заҳира пул бўлиши орқасида куч-қудратга эга бўлиб турган АҚШ бу таҳликани билганлиги учун САУДИЯ орқали Россияни, сўнгра эса Charlie Hebdo орқали Францияни огоҳлантирди. “Энди бундан буён ЕВРОдан фойдаланайлик” дегани учун қатл этилган Саддам Ҳусайндан кейин ҳозир кўплаб давлат раҳбарлари бу ҳақида гапира бошлади. Эрон, Россия, Хитой ҳам буни қўллаб-қувватлашди. Бу эса Вашингтон учун келаётган ХАВФнинг оёқ товушлари эди. УРУШ жуда катта ва теран эди! Бу урушнинг ҳали-ҳануз давом этаётганига яқинда юз берадиган УЛКАН ҲОДИСАЛАР туфайли гувоҳ бўламиз. Хитой кучли Европанинг қувватли пулини қўллаши мобайнида ҳам доллар заифлайди, ҳам Европа ва Хитой моллари Африкани ишғол этади. Бу эса Американинг бутунлай минтақадан супириб ташланиши маъносига келади. Вашингтон буни билгани учун Туркияни ўз ёнига олишни хоҳлади. Бу учун НУРЧИЛАР ёки арман Фетхулла Гулен гуруҳи орқали Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлди. Бунинг натижасида Анқара АҚШга қарам бўлиб қолар эди. Чунки Туркия кимнинг ёнидан жой олса, Ўрта Шарқ ва Африкадаги курашда ўша ғолиб чиқарди.
Анқара эса АҚШга ишонмаслигини очиқчасига маълум қилди. Франция ва Германия ҳам ўз давлатларидаги истиқомат қилаётган мусулмонларнинг қанақасига яширин куч томонидан ўзларига қарши қурол ўқтала олишига амин бўлди.
Charlie Hebdo теракти натижаси йиллар давомида мусулмон давлатларининг оёғига болта уриб келаётган Париж билан Берлиннинг эс-ҳушини жойига келтирди.
Яқинда мусулмонларга ё Америка келиб узр сўрайди, ёки Европа “Ўтинамиз, кечиринг. Биз хато қилдик” деб эшикларини ланг очишади.