- 2016-01-18
15 июлда Туркияда рўй берган давлат тўнтаришига уриниш сабабли ўлкада бораётган УРУШ яққол кўзга ташланди. Кўпчилик ўлканинг қанчалик қил устида турганлигини тушунмасди, кўрмасди, фарқига бормасди. УСУЛ ва МОДЕЛдан бехабар бўлганимиз учун ҳеч вақони тушунмасдик.
Барча сиёсий изоҳ ва таҳлиллар асосан МИШ-МИШларга таянарди.
Аслида ер юзида бир-бири билан курашаётган ва муаззам КАЛЛА ишлатувчи кучлар бор! Энди ушбу кучларнинг уруши бутун даҳшати билан келиб, Туркия эшикларини қоқмоқда.
Туркия ФИНАЛ ЎЙИНИ ўтадиган майдон бўлгани учун ҳеч ким у ердан узоқлашмади. Узоқлаша олмайди ҳам.
Туркияни ўз назоратига олган ТОМОН дунё миқёсида катта кучга эга бўлади. Лекин буни тушуниб етиш қийин бўлмоқда. Ҳали ҳануз тушунмаганлар кўп. Буларни ЖИЧЧА ИЗОҲЛАБ ЎТАМИЗ...
Сўнгги кунларда ҳамманинг оғзида бир мавзу айланмоқда. У ҳам бўлса, биз анчадан бери бонг ураётган БРИТАНИЯ ва ИНГЛИЗЛАР! Аслида уларнинг сўнгги 3-4 асрдаги жаҳоннинг энг кучли, энг уста ва энг маккор ДАВЛАТИ эканини биладиганлар кам. Бу борада ҳали айтиладиган ва ёзиладиган гапларнинг юзда бири ҳам айтилмади.
Инглизлар УСМОНИЙ империясини, яъни унинг таркибидаги халқларни исён қилдириш орқали қулатди. Бу учун битталаб одамлар, оилалар, ташкилотлар билан юзма-юз кўришиб, алоқа ўрнатишди. Бир бутун давлатни турли яширин ТАШКИЛОТЛАРюзага келтириб, йўқ қилишди. Инглизлар аввало қўлга туширган "одамларини" юқори лавозимларга жойлаштириб чиқади. Шу тариқа бир давлатнинг бошқарув рулига ўзлари ўтириб олади. Бунинг ортидан ўлкадаги идеологик-ғоявий оқимлар, фирқалар ва ҳаракатларни назорат қилади. Жамиятга сўзи ўтадиган илм одамлари, дин одамларини мутлақо ўз назоратларига олади. Матбуотни четлаб ўтишмайди. Булар қўлга туширилгандан кейин энди олинадиган унчалик ҳеч қандай орган қолмайди.
АҚШ эса, инглизлардан фарқли ўлароқ худди УСМОНИЙлардек ЛАЁҚАТ/ҚОБИЛИЯТ системаси бўйича иш юритади. Яъни тили, дини ўзга бўлса ҳам, АҚЛИ ва ҚОБИЛИЯТИ бор ҳаммага эшигини очади. Бу унумдорлик, ишлаб чиқариш ва юқори сифатлиликни орттиради. Улар қуришни кўзлаган система учун шундай қилиш шарт эди. АҚШ, Англиядан фарқли равишда ўз давлат ҳаётини ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ва ИҚТИСОДИЁТ билан давом эттирмоқчи эди. Шунинг учун Японияни АТОМ БОМБАСИ билан вайрон қилди. Ортидан ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ билан ўзига боғлаб олди.
Японлар меҳнат қилиб, ишлаб чиқариб, сотарди. БОЗОР сифатида Америка уларни кутарди. 10 сўмга ишлаб чиқилган мол 100 сўмга пулланарди. Лекин пулнинг катта қисми АМЕРИКА МОЛИЯ ТИЗИМИДА қоларди. Пулнинг катта қисми японларга қайтмасди. Хитой ҳам худди шундай...
Бу иқтисодий тизим Англиянинг мувозанатини йўқотишига сабаб бўлди. XX- асрда АҚШ бутунлай бошқа модель билан келиб, мағлубият нималигини билмайдиган БРИТАНИЯни саросимага солиб қўйди.
Шу боис ўйин қоидалари ўзгарди. Чунки ер юзида МОДЕЛЬ туза оладиган ва жаҳонни бошқаришга давогар иккинчи ДАВЛАТ Британиядир. Бошқа давогар йўқ.
Инглизлар ТАШКИЛОТЧИЛИК моделини тарк этди. Улар учун АҚШнинг ҳарбий ва иқтисодий мувозанатига зарба бериш асосий мақсадга айланди. ГЛОБАЛ КАПИТАЛ (Гобал сармоя) дастлабки йирик ҳамласини СОВЕТЛАР устида намойиш қилди. Ҳарбий мувозанат сақланиши учун қаршида доимо бир ДУШМАН БЎЛИШИ керак. Советлардан кейин бу ролни РУСЛАР ижро этиши керак эди. Лекин Елцин аллақачон инглиз сиртмоғига олингани учун ўлка ҳам назорат остига олинган эди.
Глобал капиталнинг отаси - Ротшильдлар оиласи Лондондан бориб, Россиянинг "калити"ни олиб қайтди. Ҳеч ким “миқ” деб овоз чиқара олмади. Ҳарбий мувозанат бузилиб, АҚШнинг энг катта рақиби (кўринишда) йиқилганди. Кейин Путин постга келди ва ҲАРБИЙ мувозанатни такрор тиклашга киришди. Лекин барибир аввалгидек бўлмади.
Путин Ротшильдларнинг одамларини (олигархларни) ўлкадан ҳайдади ёки ҳибсга олдирди.
Лекин бу орада ҳарбий тизим ҳам аллақачон йўқ бўлиб улгурди. Ортда фақат АҚШ назоратидаги ИҚТИСОДИЙ тизим қолди. Лекин инглизлар бунинг ичига аллақачон сизиб киришганди. Эътибор берсангиз, Путин келганидан кейин Россиядан қочган бутун ОЛИГАРХЛАР Лондондан қўним топди! НИМАГА?
Чунки марказ ЛОНДОН эди!
Япония ва Хитой пулларидан кейин нефтедолларлар ҳам бу тизимга оқиб келабошлади. Тизим шатб квартираси АҚШда бўлса ҳам, ичида ИНГЛИЗ КАЛЛАСИ бор эди. Инглизлар АҚШни ташқаридан эмас, балки ичкаридан қўлга киритмоқчи эди.ТАШКИЛОТЧИЛИКда тенги йўқ ДАВЛАТ БЎЛГАН АНГЛИЯ АҚШ молияси ичида ҳам "ташкилот" қурди. Америкага оқаётганҚЎШИМЧА ПУЛЛАР уларнинг назоратидаги марказларда тизимга киритиларди.
Ер юзида идеология урушлари даври аллақачон тугади, Советлар тугатилди, ҳарбий таҳдидлар йўқолди. Бошқача айтадиган бўлсак, Америка СОМАЛИ, КЕНИЯ ёхуд МАЛИга зарба бериш учун энди атом бомбаси ишлаб чиқаришига ҳожат қолмади....
Чунки қурол “ҚУРОЛ” бўлишдан аллақачон чиққанди. Эндиги бутун жанжаллар ПУЛ ва ЭНЕРГИЯ устида борарди. Бунинг иккаласи ҳам ПУЛ дегани. Шу сабабли ТУРКИЯ Ғарб ва бошқалар орасида МАРКАЗИЙ ЎЛКА СИФАТИДА НИШОНДА ЭДИ.
Бир мисол. Туркиядаги ҳарбийларга қарши олиб борилган "Эргенекон" ёки "Балйоз" суд жараёнларида ГЎЛЖУК кўли ёқасидаги ҳарбий база тўполон мараказида эди. Нимага? Чунки Туркиядан Европага боғланадиган ЭНЕРГЕТИКА ҚУВУРЛАРИайнан шу кўл ёқасидан МАРМАРАдан ўтарди. Шу ердан ўтишга мажбур эди. Юқоридаги сохта суд жараёнлари ва сохта ҳужжатлар ёрдамида ГУЛЕНЧИ ПАРАЛЛЕЛ давлат ходимлари бу ерни қўлга киритди.
Анқара дарров бунга эътироз билдирди. Оқибатда ГЎЛЖУК уруши бошланди, лекин ҳали тугамади. ГЎЛЖУК БАЗАСИДАГИмуҳим лавозимдаги генераллар Анқара тарафидан вазифадан олинди. Яна ишдан четлатиладиган мингга яқин ҳарбий рўйхатга олинди. Август (2016) ойида рўйхатдагилар истефога ва пенсияга кузатилмоқчи эди. Бундан хабар топган Гуленчи ҳарбийлар ТЎНТАРИШни вақтлироқ амалга оширишга қарор қилиб, 15 июлга кўчирди. Агар Фетулла ГУЛЕНнинг армия ичидаги генераллари ўшанда вазифаларидан олинмаганида эди, ҚАТАР-ТУРКИЯ-ИСРОИЛ-УКРАИНА орасида янги давр бошланарди. Бунга эътироз билдирган томонлар бор эди. Европа иттифоқи ҳам норозилик билдира бошлади. Бунинг чораси осон эди.
Дарров даврага СОРОС фонди ФИДОЙИЛАРИ тушди. Гўлжук ҳарбий горнизонидаги икки муҳим шахсга вазифа топширилди. Бу икки қўмондон Анқарага билдирмай ЭГЕЙ денгизи орқали ЕВРОПАГА суриялик эмигрантларни қўйиб юборди. Европа ЭМИГРАНТ ТЎЛҚИНИга ғарқ бўла бошлади.
Аслида бу Евроиттифоққа ГЎЛЖУКдаги ғавғога АРАЛАШМА деган огоҳлантириш эди. Биз эса буни суриядаги ҲАЛАБнинг бомбаланишига боғладик. Европа ЭМИГРАНТ ташвиши билан қовурилаётган бир дамда тўсатдан инглизлар BREXIT референдуми ўтказиб Европа иттифоқига ХАЙР-ҲЎШ қилиб қолди. Режалар кўнгилдагидек амалга ошарди.
Сиёсат тарихида ТОНКИН КЎРФАЗИ ҳодисаси бор. Ҳамма ҳам билавермайди. Вақтида ВЬЕТНАМ торпеда қайиқлари иккита АМЕРИКА кемасига зарба беради. Бу ҳодиса АҚШни қаттиқ ғазабга солади-да шу баҳона Америка урушни бошлайди. Вьетнам портлари миналар билан бекитилади. Албатта нима бўлиши то аввалдан режалаштирилган эди. Қон ва кўз ёши дарёга айланади... Аслида АҚШ кемаларини бомбалаганлар америкаликларнинг ўзи эди! Бу президент Линдон Джонсоннинг режаси эканлигини кўпгина ишнинг арбоблари айтишди. АҚШ собиқ мудофаа вазири МакНамара эски душмани вьетнамлик генерал Во Нгуен Зяпдан 1964 йилги ўша ҳодисанинг сири ҳақида бир неча йиллар ўтиб сўрайди: У ЕРДА ЎЗИ НИМА БЎЛГАНДИ?
Жавоб жудда оддий бўлади: ҲЕЧ НАРСА!
Агар Туркияда АҚШ-БРИТАНИЯ-НАТО томонидан ёзилган ва Гуленчилар томонидан ижро этилган 15 июль тўнтариши муваффақиятли бўлганида эди, Турк ниқобли номаълум бир ҚЎЛ (!) АМЕРИКАНИНГ ЭГЕЙ ДЕНГИЗИДАГИ яширин қароргоҳига зарба берарди. Шу баҳона НАТО тревога билан таяққуз ҳолатига ўтарди.
Ўша яширин ҚЎЛга АҚШда ҳам конгресс аъзоси вазифаси берилганди. Қизиқ, воқеа шундай жараён этганда конгресс қандай қарор берарди? Бу кимнинг ҚЎЛи эди ўзи? Шунча чигал сценарийларни ким бошқариб турибди? Ташкилотчилик ва назорат қимда?
Бу ерда қўйиладиган асл Савол мана шу!
Фетулла Гулен ҳаракати (НУРЧИЛИК) ҳам ИНГЛИЗ АҚЛИНИНГ МАҲСУЛОТИ ЭДИ. Америка бир ўлкага бемалол қуролли кучлари билан, ҳарбийлари билан кириб бора олади, лекин у ерда доимий қола олмайди. Чунки фаровонлик ва хавфсизлик асосига барпо қилган системалари маънавий мотивацияси баланд аскар етишишига имкон бермайди.
Америкада ҳаммани ЎЗ ШАХСИЙ МАНФААТИ ҚИЗИҚТИРАДИ. Яъни у ерда ҳеч ким биров учун ўзини ўлим чангалига ташламайди. Шу сабабли ТУРК АРМИЯСИ улар учун воз кечиб бўлмайдиган "ишчи"дир. Инглизлар эса, армияси билан кира олмайдиган ўлкаларга Гулен ЖАМОАТи орқали кирди. Кейинроқ унинг жиловини ПЕНСИЛЬВАНИЯга топшириб юборди. Туркия АҚШлик инглизлар билан жангу жадал қилиб ётибди. Уларга одам юбориб,15 июль тўнтаришини тушунтириб беришга уриняпти. Ражаб Тоййиб Эрдўғон НьюЙоркдаги сўнгги йиғилишда BLOOMBERG орқали постга келган одамларга “МЕН КРЕДИТ РЕЙТИНГ ТАШКИЛОТЛАРИГА ИШОНМАЙМАН” деди. Эрдўғон юртига қайтиши билан, MOODY'S ташкилоти Туркиянинг рейтингини туширди. Жанг мана шундай очиқ-ойдин равишда бормоқда. Қарорда ОҚИЛОНА бирорта ҳам нарса йўқ, аксига ғирромлик асл меёр эди. Куч уларда бўлгани учун хоҳлаган қарорни бериш имкониятига эга. Уруш шундай ғирромлик билан давом этмоқда!
Америка ичидаги кучлараро тўқнашувлар Туркияга ва бутун Яқин Шарққа ҳам таъсир қилмоқда. Ҳозирча BREXIT билан қарама-қарши томонлар нисбатан бир-бирига яқинлашгандек. Лекин барибир ҲАРБИЙ мувозанат ўрнига ОХИРГИ СЎЗНИ ПУЛ АЙТМОҚДА. Агар мана шу тарзда давом этадиган бўлса, Яқин Шарқда Туркиянинг роли яна-да ортади. Уруш ҳам тобора қизишади.
Инглизлар ва улар бошқараётган куч ПУЛНИНГ Туркияга келишини хоҳламайди. Улар Туркиянинг МУСУЛМОН ДАВЛАТ СИФАТИДА катта кучга айланишига асло рози бўлишмайди. Эрдўғонга майдонни бериб қўйишмайди. Бу учун ҳар қандай террор ташкилотлари-ю пасткаш усуллардан фойдаланишдан тап тортмайди. Мусулмонларнинг ривожланишларига тўсиқ бўлиб турганАМЕРИКАЛИК қиёфасида кўплаб одамлар борлигини кўрамиз. Хиллари Клинтон ҳам америкалик, лекин барчасининг орқасида ҳомийлик қилаётган АСЛ КУЧ ИНГЛИЗЛАРдир! Воқеаларга мана шу нуқтаи назардан қарайлик.
Бунга энг яққол мисол Сорос фонди. Жорж Сорос Америка ватандоши бўлган инглиздир!.. Бу одамлар Туркия билан бирга Америка давлатини ҳам тиз чўктириш пайидалар. Чунки уларнинг ҳар қандай давлат ва нодавлат ташкилот ичига кириб олиб ичкаридан бошқариш учун муайян МОДЕЛЛАРИ БОР! Уларнинг устидан ҒОЛИБ чиқиш ва омон қолиш олиш учун аввало ўша моделни ТУШУНИШ шарт. Фетулла Гулен ушбу саҳна декорациясидаги бир ЧИРОҚ холос.
Бизлар - ер юзи аҳолиси ва айниқса мусулмон халқлар ҳамиша саҳнадаги ўйинчилар билан бирга кулиб ё йиғлаб ўтирамиз. Парда ортидаги Ўйин сценаристлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ҳолуки бу моделни муаллифи бўлган "одамлар" куни кеча Бразилиядек 220 миллионлик ўлкани асир олишди! Бу ҳазил эмас... Улар энди Яқин шарққа келиб, бир аср илгари имзоланганSYKES PICOTдан чала қолган ишни битиришни режалаштиришмоқда. Яна бу минтақани хонадон-хонадон, қабила-қабила қилиб бўлиб, парчалашмоқчи. Араб баҳори - спектакль, ДАИШ, Ҳизбуллоҳ, Салафийлар, Боко Ҳарам ҳаммаси актер. Шунча артистни ўйнатиб ўтирган эса ИНГЛИЗ КАЛЛАСИ!
Уларнинг асл башараларини кўра олиш учун ушбу КАЛЛАни яхшилаб таниб олиш керак. Уларнинг ер юзини якка ўзлари бошқаришдек улкан орзулари бор. ПУЛ масаласида ҳам яккаҳоким бўлишмоқчи. Европа Иттифоқи инглизлар учун тушов эди! BREXIT орқали ундан қутулиб эркин ҳаракат имкони топишди. Энди АҚШга қарши яккама якка чиқишяпти. Лекин мардча эмас, аллакимларнинг пўстларига бурканиб! Бундай маскировка (ниқобланиш) борасида ер юзининг 1-чи рақамли одамлари -ИНГЛИЗЛАРДИР. Биз эса, ҳамон ким ўлди-ким қолди билан овворамиз.
Жаҳонда учига чиққан иккита КУЧ: 1-Америкаликлар. 2-Инглизлар! Ё бу одамлар иккаласи бир бўлиб келади ёхуд олдинма кетин битта-битталаб келиб, ҳужум қилади... Уларга чап бера олиш учун ораларида нималарни келишиб олганларини билишимиз шарт!
Фақат мана шу йўл билан уларнинг "Саҳна кўринишини" олдини олишимиз мумкин! Бу вазифага энг яқин турган давлат ҳозирча Эрдўғон раҳбарлигидаги Туркия. Шунинг учун Инглиз ва америка матбуоти уни диктатордан олиб диктаторга солишмоқда. Аслида ҳақиқий диктатор кўргилари келса, биз томонларга шундоқ бир разм солишсса кифоя. Лекин гап диктаторда эмас-да! Ман шу ўйинларни тушуниш учун бизда ҳам КАЛЛА бўлса, ортиқчалик қилмайди.