- 2021-06-12
Папуа Янги Гвинеяда Сакар ва Пианда қабилалари орасида тўқнашув келиб чиқди. Ер талашиш ортидан чиққан тўқнашувда камида 30 киши ҳалок бўлди.
Папуа Янги Гвинеянинг марказий қисмидаги Поргера олтин конлари тўқнашув нуқтаси бўлди.
Сакар қабиласи аъзоларининг август ойида рақиблари Пиандага тегишли ер участкаларига жойлашиши ортидан минтақада нотинчлик бошланган.
Икки қабила орасидаги тортишув тинчлик учун муваффақиятсиз якунланган учрашувлардан кейин тўқнашувга айланиб кетди. Полиция томонидан берилган баёнотда тўқнашувда камида 30 киши ҳаётдан кўз юмганлиги айтилди.
Полиция хавфсизлик кучларига тўқнашувни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилганлигини маълум қилиб, сипртли ичимликлар сотилиши тақиқланганлигини ва кечаси кўчага чиқиш маън этишини билдирди. Тўқнашувларда бир қатор биноларга ўт қўйилиб, минтақадаги мактаблар, касалхоналар ва давлат идоралари бекитилди.
Папуа Янги Гвинея полиция комиссари Девид Маннинг интервьюсида “Ҳолатнинг ёмонлашувига маҳаллий аҳоли орасида террорни рағбатлантириш ва ер соҳибларига қарши куч ишлатган ноқонуний олтин қазиб олувчилар сабаб бўлди. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, жамоат жойида қурол кўтарсангиз ёки бошқа бирига таҳдид қилсангиз сизга ўқ билан жавоб берилади” деди.