Эрондан Саудия Арабистонига таҳдид


  • 20 Апрель, 2015
  • 1840

Эрон қуруқликдаги ҳарбий кучлар қўмондони генерал Бордистан Саудия Арабистони Ямандаги ҳарбий амалиётни тўхтатмаса, “ўт очиш” билан таҳдид қилди.

Бир телеканалга интервью берган генерал Амад Ризо Бордистан “Эрон ислом республикасининг Саудия Арабистон билан тўқнашишни истамаслигини, лекин Саудия Арабистоннинг биродарларини қатл этишни тўхтатиши кераклигини сўзлади. Саудия Арабистоннинг ҳолдан тойдирувчи урушга кирганлигини” гапирди.

Бордистан Ямандаги ҳарбий амалиётни тўхтатмаса, ўлкаси Саудия Арабистонни бомбардимон қилишини айтди. Саудия Арабистон армиясининг тажрибасиз эканлигини айтган эронлик генерал қуйидагиларни гапирди: “Саудия Арабистон армияси урушда тажрибаси йўқ. Шу сабабли заиф армия. Ҳалокатли зарбалар қаршисида йўқ бўлишга маҳкум. Катта зарарга учрайди. Шунинг учун Саудия Арабистон ҳарбий амалиётни дарҳол тўхтатиб, масалани тинч йўл билан ҳал этиши учун огоҳлантирамиз.” Интервьюсида Ямандаги Хусий ташкилотини қўллаб-қувватлашини очиқча билдирган Ризо Бордистан хусийларнинг кейинги нишони Саудия Арабистони бўлишини билдирди.

Очиқча таҳдид қилган генерал Бордистан Саудия Арабистон билан муроса йўлини ҳам бутунлай бекитиб ташламади. Генерал интервьюсида икки ўлканинг биродар эканлигини, қонли уруш ўрнига дўстлик алоқаларини қуришни исташини ва муроса қилиш учун ҳали вақт борлигини сўзлади. Бу гаплардан кейин Саудия Арабистоннинг қандай муносабат билдирилиши қизиқ бўлиб турган вақтда Яман билан чегарадош жойларидан хусийларнинг Арабистонга ракета учириш эҳтимоллиги ёдга тушди.

Туркия Ямандаги хусий террорига қарши ташкил қилинган “Қарорлилик бўрони” ҳарбий амалиётига дипломатик йўлар билан дастак берган ўлкалар орасида. Покистон эса олинган қарорлар тўғрилигига дипломатик йўл орқали амалиётни қўллаб-қувватлаб, ҳарбий ёрдам борасида кутишни маъқул кўрган ўлкалар орасидан жой олган. Лекин ҳар иккала ўлка ҳам ҳар қандай ҳужум бўлганида Саудия Арабистони ёнида бўлишини билдирди. Бу ҳолда Эроннинг Саудия Арабистонига қарши ҳар қандай ҳаракати хомхаёл сифатида баҳоланмоқда.

Саудия Арабистонига қарши ҳужум Покистон, Туркия ва Араб республикалари қуролли кучларининг Эронга йўналишига сабаб бўлади. Уруш тажрибасидан сўз юритаётган Эроннинг бу куч олдида тиз чўкиши кундек равшан. 


Бошқа мақолалар