- 2021-06-03
Эрон, ҳудудларидаги ядро корхоналарига қилинадиган ҳар қандай ҳужум учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон давлат телевидениеси “Press TV”нинг хабарига кўра, Эроннинг Париждаги элчиси Али Аҳаний ўлкасидаги ядро билан шуғулланувчи ширкатларга қарши ташқи кучлар томонидан қилинадиган ҳар қандай ҳужум учинчи жаҳон урушига сабаб бўлади деди. Эронлик дипломат “Эроннинг ядро ишлаб чиқаришини йўқотиш мақсадида Исроилнинг ҳужум қилишга уриниши ғирт жиннилик бўлади ва назорат қилиб бўлмайдиган фожеаларга олиб келиши мумкин” деди.
Эроннинг ҳар қандай ҳарбий ҳужумни жавобсиз қолдирмаслигини такидлаб ўтган эронлик дипломат ҳужумнинг учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.