- 2017-07-28
АҚШда ўтказилган сўровномада Билл Гейтснинг эпидемияни одамларга микрочип тақиш учун чиқарганлигига ишонадиганлар 44%ни ташкил этди. Бунга ишонмайдиганлар эса 26%ни ташкил этади, холос.
Илк бор Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган ва дунё бўйича олти миллион одамга юққан Covid-19 эпидемияси билан боғлиқ фитна теорияларидан энг диққатга сазовори технология компанияси “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс билан боғлиқ. Ўтган кунларда АҚШ президенти Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Роджер Стоун “Билл Гейтснинг ушбу эпидемиянинг ўртага чиқиши ва ёйилишида қўли бор ёки йўқлиги мавзуси муҳокамага очиқ” дея Гейтснинг одамларга микрочип тақиш учун эпидемиядан фойдаланганини иддао этганди.
Ушбу иддаони АҚШда кўпчилик қабул қилмоқда. “Yahoo News” учун “YouGov” тарафидан ўтказилган ва республикачи партияга овоз берган 1 минг 640 нафар сайловчи иштирок этган сўровномага кўра, ҳар 100 кишидан 44 нафари Гейтс ҳақидаги иддаонинг тўғрилигига ишонади. Сўровномада иштирок этганлардан 26%и бунга ишонмаслигини билдирган, 30%и эса амин эмаслигини айтган.