- 2018-09-18
Мьянмада давом этаётган Яга тайфунининг оқибатлари ҳалокатли бўлди. Сел ва тупроқ кўчишига сабаб бўлди. Уй, иш жойлари, мактаб ва кўприклар йиқилди. Юзлаб инсон сел йўлида қолди. Сўнгги хабарларга кўра, қурбонлар сони 268 нафарга етди, 88 киши эса бедарак йўқолган.
Осиёда юз берган бу йилги энг кучли Яга тайфуни оқибатида сел ва тупроқ кўчиши сабабли қурбонлар сони ортмоқда.
Давлат бошқарув кенгаши томонидан берилган баёнотда ҳалок бўлганлар сони 268 нафарга етганлиги, 88 киши эса бедарак йўқолганлиги айтилди.
Нейпьидо, Кая, Карен, Баго, Магуэ, Мандалай, Шан ва Иравадида бир нечта жойда йўллар, кўприклар, уйлар, иш жойлари ва мактаблар зарар кўрганлиги маълум бўлди.
Ҳукумат қурбонларнинг яқинларига моддий ёрдам берилишини, селдан зарар кўрган минтақалардаги етган зарар миқдорига боғлиқ моддий ёрдам суммаси ортишини билдирди.